2018 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтади

«ҚАРШИ МАРКАЗИЙ БУЮМ САВДО КОМПЛЕКСИ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА
2019 йил 30 июн куни Қарши шаҳар Қарлубағот кўчаси 55- уйда жойлашган жамият
маъмурий биносида соат 10 да акциядорларнинг 2018 йил якунларига бағишланган
навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши хақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари
реестри 2019 йил 10 июнь холатига тузилган.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри 2019
йил 25 июнь ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қуйидаги масалалар кўрилади:
1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2.Йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
3.Жамият кузатув кенгашининг 2018 йил фаолияти тўғрисида ҳисоботи;
4.2018 йил молия-хўжалик йили якунлари ва 2018 йил “Бизнес-режа”сининг ижроси
тўғрисида жамият бошқарув раисининг ҳисоботи;
5.Жамият тафтиш комиссиясининг 2018 йил натижалари бўйича хисоботини тасдиқлаш;
6.2018 йил якунлари бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш;
7.2018 йил учун тузилган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини
тасдиқлаш;
8.2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамиятнинг соф фойдасини тақсимотини
тасдиқлаш;
9.Жамият бошқарув раисини ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бир йилга
узайтириш масаласини тасдиқлаш;
10.Бошқарув органи аъзоларини сайлаш;
11.Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
12.Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш
Эслатма:
Ўзингиз билан паспорт, вакил қилинганлар учун эса паспорт ва нотариал тасдиқланган
ишончнома бўлиши шарт
Маълумот учун телефон-(0-375) 225-10-53
Кузатув кенгаши

Comments are closed.