«ҚАРШИ МАРКАЗИЙ БУЮМ САВДО КОМПЛЕКСИ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!
2020 йил 21 июль куни Қарши шаҳар Қарлубағот кўчаси 55- уйда жойлашган жамият маъмурий биносида соат 1000 да жамият акциядорларининг 2019 йил молия-хўжалик йили якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри 2020 йил 15 июль ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги масалалар кўрилади:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
- Йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
- “Қарши Марказий буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2019 йил фаолияти тўғрисида ҳисоботи тасдиқлаш;
- 2019 йил молия-хўжалик йили якунлари ва 2019 йил “Бизнес-режа”нинг ижроси тўғрисида жамият бошқарувининг ҳисоботи;
- Тафтиш комиссиясининг 2019 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- 2019 йил якунлари бўйича жамият ташқи аудитори хулосасини тасдиклаш;
- 2019 йил учун тузилган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиклаш;
- Жамиятнинг 2019 йил молиявий фаолият якуни бўйича олган соф фойдасининг тақсимоти ва дивидендлар миқдорини белгилаш хамда унинг тўлови тартибини тасдиқлаш;
- Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини 1 йилга узайтириш;
- Бошқарув органи аъзоларини сайлаш;
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
- Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
Маълумот учун телефон-(0-375) 225-10-53
Эслатма: Ўзингиз билан паспорт, вакил қилинганлар учун эса паспорт ва нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт
Кузатув кенгаши