«ҚАРШИ МАРКАЗИЙ БУЮМ САВДО КОМПЛЕКСИ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА
2022 йил 30 июнь куни Қарши шаҳар Қарлубағот кўчаси 55- уйда жойлашган жамият маъмурий биносида соат 1000 да акциядорларнинг навбатдат умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри 2022 йил 24 июнь ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қуйидаги масалалар кўрилади:
1) Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
2) Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
3) Жамият Бошқарувининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
4) Жамият тафтиш комиссиясининг 2021 йил натижалари бўйича хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
5) Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
6) Жамиятнинг 2021 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида;
7) Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
8) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
9) Жамият Тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш тўғрисида;
10) Жамият Бошқаруви раисининг ваколатини бир йилга узайтириш;
11) Жамият ижро органи аъзоларининг ваколатини бир йилга узайтириш;
12) 2022 йил молия хўжалик фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
Эслатма:
Ўзингиз билан паспорт, вакил қилинганлар учун эса паспорт ва нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт
Акциядорлар йиғилишга тайёргарлик кўриш учун маълумотлар билан жамият бухгалтериясидан танишиши мумкин. Маълумот учун телефон-75 225-10-53
Кузатув кенгаши