Акциядорлар умумий йиғилиши

“Qarshi markaziy buyum savdo kompleksi” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг ўтказиши тўғрисида

ҳабарнома.

“Qarshi markaziy buyum savdo kompleksi” акциядорлик жамияти ўз акциядорларига маълум қиладики, жамият кузатув кенгаши 2025 йил 20 июнь куни бўлиб ўтган йиғилиши баённомасига мувофиқ, 2025 йил 14 июль соат
09-00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қарлуқбоғот кўчаси, кооператорлар уйи, жамият маъмурий биноси манзили бўйича, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши чақирилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 09.07.2025 йил холатига тузилади.

Кун тартиби:

1) Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2) Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

3) Жамият Бошқарувининг 2024 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

4) Жамият тафтиш комиссиясининг 2024 йил натижалари бўйича хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

5) Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.

6) Жамиятнинг 2024 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида;

7) Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;

8) 2025 йил молия хўжалик фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.

Қўшимча маълумот олиш учун Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қарлуқбоғот кўчаси, кооператорлар уйи, жамият маъмурий биноси манзил бўйича, хамда 75-225-10-53 телефон орқали мурожат қилишингизни сўраймиз.

Йиғилишда иштирокчиларни рўйхатга олиш 14.07.2025 йил соат
08-00 да бошланади.

Рўйхатга олиш вақтида акциядор, амалиетидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида, ёнида паспорти, ёки шахсни тасдиқловчи бошқа хужжатлар бўлиши шарт, акциядор вакили эса, бундан ташқари – белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ёки жамият раҳбари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, раҳбар лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ва паспорт.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *