“Qarshi markaziy buyum savdo kompleksi” акциядорлик жамияти ўз акциядорларига маълум қиладики, жамият кузатув кенгаши 2024 йил 07 октябр куни бўлиб ўтган кузатув кенгаши йиғилиши баённомасига мувофиқ, 2024 йил 29 октябр соат 09-00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қарлуқбоғот кўчаси, кооператорлар уйи, жамият маъмурий биноси манзили бўйича, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 25.10.2024 йил холатига тузилади.
Кун тартиби:
1) Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш учун “Миллий банк” Қарши филиалидан 1000,0 млн сўм кредит олиш бўйича йирик битимни тасдиқлаш тўғрисида;
Қўшимча маълумот олиш учун Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қарлуқбоғот кўчаси, кооператорлар уйи, жамият маъмурий биноси манзил бўйича, хамда 75-225-10-53 телефон орқали мурожат қилишингизни сўраймиз.
Йиғилишда иштирокчиларни рўйхатга олиш 29.10.2024 йил соат 08-00 да бошланади.
Рўйхатга олиш вақтида акциядор, амалиетидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида, ёнида паспорти, ёки шахсни тасдиқловчи бошқа хужжатлар бўлиши шарт, акциядор вакили эса, бундан ташқари – белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ёки жамият раҳбари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, раҳбар лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ва паспорт.