2024 йил якунига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши БАЁНИ

“Qarshi Markaziy Buyum savdo kompleksi” AJ акциядорларининг

2024 йил якунига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши

Б А Ё Н И

Қарши шаҳри                                                                     2025 йил 14 июль

Умумий йиғилишни жамият кузатув кенгаши аъзоси Нуриддинов Улфатбек Бахромович олиб борди. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддасига асосан саноқ комиссияси тузиш кераклигини, саноқ комиссия таркибига шу модданинг 2 хатбоши “Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари (тафтишчиси), жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи, шунингдек ушбу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас” деган талаб борлиги тўғрисида тўхталиб, Зохидов Азим Акмал угли, Мусаева Озода Исаевна ва Авлакулов Учкун Мухаммадиевичларни таклиф қилиб, улардан саноқ комиссияси вазифасини бажаришни сўради ва уларга саноқ комиссияси вазифасини юклашни овозга қўйди.

Йиғилишқатнашчилари бир овоздан мақуллашди.

Шундан сўнг, акциядорлар умумий йиғилиши саноқ комиссияси ўз ишини бошлаб, қўйидагича ҳисобот берди:

Жамиятнинг жами овоз берувчи акциялар сони -10757848 дона, шундан рўйхатга олинган овоз берувчи акциялар сони-5803481 та, 1 та акциядор вакили:

Қарши шаҳар ҳокимлигидан 53,95%, 5803481 овоз билан Нуриддинов Улфатбек Бахромович қатнашмоқда.

Кворум – 53,95 фоизни ташкил этади.

Кузатув кенгашининг аъзоси Нуриддинов Улфатбек Бахромович сўзга чиқиб кворум
53,95 фоизга таъминланганлиги учун йиғилишни очиқ деб эълон қилди ва овозга қўйди.

«Ёклайман» деб овоз берганлар – 5803481 овоз, «Қаршиман» деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман» деб овоз берганлар – йўқ.

Йиғилиш раиси: Нуриддинов Улфатбек Бахромович

Йиғилиш котиби: Р.Ашурова

Йиғилиш раиси жамият бошқарув раиси. О.У.Эркаев, бош ҳисобчи Т.Раҳматов ва жамият ишчи ходимларини хамда комплекс ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланаётган тадбиркорларни акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилди.

Шундан сўнг, йиғилиш регламентини овозга қўйди.

«Ёклайман» деб овоз берганлар – 5803481 овоз, «Қаршиман» деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман» деб овоз берганлар – йўқ.

Йиғилиш раиси йиғилиш кун тартибини эълон қилди:

1) Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2) Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

3) Жамият бошқарувининг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

4) Жамият тафтиш комиссиясининг 2024 йил натижалари бўйича хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

5) Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.

6) Жамиятнинг 2024 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида;

7) Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;

8) 2025 йил молия хўжалик фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.

Кун тартибидаги 1-масала тасдиқлаб олинди.

1. Кун тартибининг иккинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Нуриддинов Улфатбек Бахромович сўзга чиқиб, жамият кузатув кенгашининг 2024 йил 3-ва 4-чораклар ҳамда 2025 йил 1-ва 2-чораклар давомида олиб борган фаолияти тўғрисида фикрларини баён қилиб кузатув кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Жамиятда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, фойда олиш учун ижро органи томонидан олиб борилаётган ишлар кузатув кенгаши томонидан назорат қилиб борилганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Кузатув кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрсида”ги Қонуни, жамият устави ва корпоратив бошқарув тамойилларига асосланиб олиб борганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси акциядорлардан ушбу масалани овоз бериш бюллетенлари орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

2. Кун тартибининг учинчи масаласи юзасидан йиғилиш раиси жамият бошкарув раиси О.У.Эркаевга ҳисобот учун сўз берди.

Бошкарув раиси О.У.Эркаевнинг 2024 йил молия-хўжалик йиллари якунлари бўйича ҳисоботи тингланди.

“Qarshi Markaziy Buyum savdo kompleksi” AJ 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-1326-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
253-сонли қарорлари, жамият устави, Қашкадарё вилояти ва Қарши шаҳар ҳокимларининг тегишли кўрсатмалари, қарорлари ҳамда фармойишларига асосан фаолият кўрсатди. Жамият иш юритувида қонунда белгиланган вазифаларга оғишмай амал қилинди.

Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари ва бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши қўйидагиларни ташкил қилди.

Жамият томонидан 2024 йил давомида олинган жами даромад 175890,0 минг сўмни ташкил қилиб, белгиланган режага нисбатан 100 фоизга бажарилди.

Шундан;

  • йил давомида жами харажатлар 2141980,0 минг сўми;
  • фойда солиғи учун 35178,0 сўми учун сарф-харажатларни ташкил этган

Жамият 2024 йилни 140712,0 минг сўм соф фойда билан якунлади.

Жамиятнинг 2024 йилнинг охирига дебиторлик қарздорлиги 322634,0 минг сўм, кредиторлик қарздорлиги 281738,0 минг сўмни ташкил қилган. Жамият томонидан дебитор ва кредитор қарзларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб йил давомида камайтириш чоралари кўриб борилди. Дебиторлик ва кредиторлик карздорликларни камайтириш бўйича графиклар тузилиб унинг бажарилиши бўйича мониторинг ўрнатилиб ижроси таъминлаб борилди.

Шундан сўнг, йиғилиш раиси акциядорлардан ушбу масалани овоз бериш бюллетенлари орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

3. Кун тартибининг тўртинчи ва бешинчи масалалар юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва 2024 йил молия-хўжалик йили учун жамият ташқи аудитори МЧЖ шаклидаги “Аудит хисоб маркази” аудиторлик ташкилотининг 2024 йил молия-хўжалик йили учун берган аудит хулосаларини бош хисобчи Т.Раҳматов йиғилиш қатнашчиларига ўқиб таништирди. Тақдим этилган аудит хулосаларида, жамиятнинг молиявий фаолияти асосан тўғри юритилганлиги ва хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида жамият тафтиш комиссияси томонидан ҳам жамият ижро органига ўз вақтида етказилганлигини, жамият ижро органи жамиятнинг молиявий фаолиятига доир ҳисоботларни давлат солиқ инспекцияси ва бошқа назорат органларига ўз вақтида топширган ҳамда улар томонидан хеч қандай жарима қилинмаганлигини ва жамиятга зиён етказилмаганлигини маълум қилди.

Шундан сўнг, йиғилиш раиси йиғилишда иштирок этаётган акциядорлардан овоз бериш бюллетенлари орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

4. Кун тартибининг олтинчи ва еттинчи масалалари юзасидан жамият бош хисобчиси Т.Раҳматов ҳисобот берди.

Бош ҳисобчи Т.Раҳматов 2024 йил учун тузилган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағларини йиғилиш қатнашчиларига тақдим этди (ҳисоботлар илова қилинади).

Мазкур йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган жами 140712,0 минг сўм миқдордаги соф фойдаси Жамият акциядорлари учун дивидент тўловига 100 фоиз ажратиш тўғрисида кузатув кенгаши тавсия қилганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, йиғилиш раиси акциядорлардан кун тартибига қўйилган масалалар бўйича овоз бериш бюллетенлари орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

8. Кун тартибидаги саккизинчи масала яъни, 2025 йил молия хўжалик фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш масаласи бўйича сўзга чиқиб, 2025 йил молия хўжалик фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун МЧЖ шаклидаги “Аудит хисоб маркази” аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини 30 миллион сўмгача қилиб белгилашни таклиф қилди.

Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар-йўқ.

-овоз бериш натижалари:

«Ёклайман» деб овоз берганлар-5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман» деб овоз берганлар-йўқ, «Бетарафман» деб овоз берганлар-йўқ.

Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар – йўқ.

-овоз бериш натижалари:

«Ёклайман»  деб овоз берганлар –5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман»  деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман»  деб овоз берганлар – йўқ.

Кун тартибининг учинчи масаласи бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар – йўқ.

-овоз бериш натижалари:

«Ёклайман»  деб овоз берганлар – 5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман»  деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман»  деб овоз берганлар – йўқ.

Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар – йўқ.

-овоз бериш натижалари:

«Ёклайман»  деб овоз берганлар – 5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман»  деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман»  деб овоз берганлар – йўқ.

Кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар – йўқ.

-овоз бериш натижалари:

«Ёклайман»  деб овоз берганлар – 5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман»  деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман»  деб овоз берганлар – йўқ.

Кун тартибининг олтинчи масаласи бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар – йўқ.

-овоз бериш натижалари:

«Ёклайман»  деб овоз берганлар – 5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман»  деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман»  деб овоз берганлар – йўқ.

Кун тартибининг еттинчи масаласи бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар – йўқ.

-овоз бериш натижалари:

«Ёклайман» деб овоз берганлар – 5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман» деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман» деб овоз берганлар – йўқ.

Кун тартибининг саккизинчи масала бўйича:

5803481 та овоз билан 1 та бюллетен қатнашди, бузилган, яроксиз ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар – йўқ.

овоз бериш натижалари:

«Ёклайман»  деб овоз берганлар – 5803481 овоз 100 фоиз, «Қаршиман»  деб овоз берганлар – йўқ, «Бетарафман»  деб овоз берганлар – йўқ.

“Qarshi Markaziy Buyum savdo kompleksi” AJ акциядорларининг

2024 йил якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши

ҚАРОР КИЛАДИ:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркиби тасдиқлансин.

2. Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йил 3-4-чорак ҳамда 2025 йил 1-2-чораклар давомида олиб борган фаолияти ва ҳисоботи “қониқарли” деб топилсин.

3. Жамият Бошқарувининг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин.

4. Жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин.

5. МЧЖ шаклидаги “Аудит хисоб маркази” аудиторлик ташкилотининг 2024 йил молия-хўжалик йили учун берган аудит хулосалари тасдиқлансин.

6. 2024 йил учун тузилган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоб варағилари тасдиқлансин.

7. Жамиятнинг 2024 йил молиявий фаолияти якунлари буйича олган 140712,0 минг сўм миқдордаги соф фойдаси Жамият акциядорлари учун дивидент тўловига 100 фоиз ажратилсин.

8. 2025 йил молия хўжалик фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун МЧЖ шаклидаги “Аудит хисоб маркази” аудиторлик ташкилоти танлансин ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори 30 миллион сўмгача қилиб белгилансин.

9.Умумий йиғилиш қарори ижросини таъминлаш жамият бошкарув органига юклатилсин.

Йиғилиш раиси:                                                                   У.Нуриддинов

Йиғилиш котиби:                                                                 Р.Ашурова

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *